Бобо-Усмон Ботуров боксчиларимиз ҳисобига учинчи олтин медални қўшиб қўйди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларида навбатдаги 12 олтин медаль қўлга киритилди.
Бокс баҳсларида -69 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги баҳсларнинг финал босқичида озарбайжонлик Тамерлан Абдуллаевга қарши рингга кўтарилган Бобо-Усмон Ботуров 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб терма жамоамиз ҳисобини яна бир юқори пробали медаль билан бойитди.
Қайд этиш жоиз, олдинроқ, Абдулҳай Шорайматов ва Алиёр Норалиевлар ҳам мусобақа ғолиблари қаторидан ўрин олганди.
Фикрлар