Бокс бўйича Осиё чемпионати ва Губернатор кубоги якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди (фото)

  • 13 ноябрь, 2017, 19:47
  • 0
  • Бокс

Бугун Ўзбекистон бокс федерациясида Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ва эркаклар ўртасида Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилган анъанавий Губернатор кубоги мусобақалари якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда унда қитъа биринчилиги ва Санкт-Петербургдаги турнирда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчилар, уларнинг мураббийлари ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этди. Тадбирда йиғилган ўзлари қизиқтирган саволлар жавоб олиш билан бирга федерациянинг кейинги режалари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида Гўзал Исматова олтин, Ёдгорой Мирзаева ва Эъзозахон Мелиевалар бронза медалларига сазовор бўлган.

- Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аёллар бокси ҳам сезиларли даражада ўсганини кўряпмиз. Яқинда Хошимин шаҳрида ташкил этилган турнирда боксчиларимизнинг қўлга киритган натижаларидан буни билсак бўлади. Тўғри, биз бундан ҳам кўпроқ натижа қайд этишимиз мумкини эди. Лекин боксчиларимиз кўплаб йирик мусобақаларда иштирок этмаган. Бу бошланиши. Бундан ташқари Осиё рақобат жуда кучли. Хитой, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар тўлиқ таркиб билан қатнашиб келади. Мусобақадан сўнг биз ўзимизга керакли хулосани чиқариб, бундан яхшироқ натижалар учун муҳим вазифаларни белгилаб олдик. Уларнинг тажрибалари янада ошириш учун хорижий йиғинлар ҳам ташкил қилиш режалаштирилган. Умид қиламизки, 2018 йилда биз учун муваффақиятли ўтади, - дейди аёллар терма жамоаси мураббийи Лочин Қурбонов.

Шундан сўнг йиғилганлар Санкт-Петербургдаги турнир якунларига тўхталиб ўтди. Мазкур мусобақада 3 нафар вакилларимиз иштирок этиб, 2 олтин ва 1 кумуш медалини қўлга киритиб қайтишди. Бундан ташқари мусобақада илк марта турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилган Исроил Мадримов Губернатор кубогини ҳам қўлга киритди.

- Бу мусобақада боксчиларимиз жуда ишончли ҳаракат қилиб, барчаси финалга қадар етиб келди. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб натижа. Аслида терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан қатнашишни режалаштирган эди. Улар ҳам шуни кутишган. Бироқ 23-30 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон биринчилиги бўлиб ўтади. Унда биз асосан асосий таркибга ўринбосарларни аниқлаб оламиз. Шунинг учун қолган боксчилар тайёргарликларга зўр беришган. Яқинда катталар термасига қўшилган Шунқор Абдурасулов бу турнирда ўзини кўрсата олди. У ёш бўлишига қарамасдан ўзидан катта ва тажрибали рақибларини мағлуб этиб, кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Умуман мезбонлар сўнгги йилларда ўзбек боксининг ривожи борасида кўп сўради. Бу шу темпни ушлаб қолиш ҳаракатидамиз. Биз халқаро ареналарда фақат 1-2-3 ўринлар учун курашамиз, - дейди терма жамоа мураббийларидан Раҳматжон Рўзиохунов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!