Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Санкт-Петербургдаги ЖЧ-2016да иштирок этади

  • 10 ноябрь, 2016, 05:25
  • 0
  • Бокс

17−26 ноябрь кунлари Санкт-Петербургда (Россия) бокс бўйича V ёшлар жаҳон чемпионати (AIBA Youth World Boxing Championships) бўлиб ўтади.

«Бўлғуси чемпионлар шу ерда туғилади» шиори остидаги турнирда 75 мамлакат — Европадан 33, Осиёдан 20, Шимолий ва Жанубий Америкадан 11, Африкадан 9 ва Океаниядан 2 давлатнинг 417 спортчиси иштирок этади. Энг кўп спортчилар биринчи ўрта вазн (64 кг гача) тоифасида беллашади.

Мазкур мусобақаларда Ўзбекистон термаси тўлиқ таркибда иштирок этади: Нуржан Сериков (49 кг гача), Отабек Холматов (52 кг гача), Шунқор Абдурасулов (56 кг гача), Билолбек Мирзараҳимов (60 кг гача), Абу Нуранов (64 кг гача), Улуғбек Собиров (69 кг гача), Шохрузбек Рустамов (75 кг гача), Санжар Турсунов (81 кг гача), Шохруз Раҳимов (91 кг гача), Абдулла Худорганов (+91 кг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!