Боксчи қизларимиз халқаро турнирда битта олтин медални қўлга киритди

  • 5 декабрь, 2017, 15:28
  • 0
  • Бокс

Жорий йилнинг 30 ноябрь – 4 декабрь кунлари Алмата шаҳрида бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган қизлар ўртасида Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий Менгерей Хайрутдинов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини 4 нафар боксчи – Ситора Шоғдарова (51 кг), Хурсандой Холматова (51 кг), Мафтуна Файзуллаева (54 кг) ва Маҳлиё Раҳимова (64 кг)ҳимоя қилди.

Турнир якунларига кўра, терма жамоамиз вакилалари 1 олтин медални қўлга киритишди. Хурсандой Холматова барча рақибаларидан устун келди ва финалда мезбонлар вакиласи Анар Кожани мағлуб қилди. Шунингдек, Ситора Шоғдарова турнирнинг чорак финалига қадар етиб келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!