Боксчиларимиз Францияда шоҳсупага кўтарилди

779

Боксчиларимиз Францияда шоҳсупага кўтарилди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Францияда ўтказилан халқаро турнирда олтита олтин ва биттадан кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақада барча рақибларини мағлубиятга учратган Абдулхай Шорахматов (56 кг), Шукур Раҳимов (60кг), Алиёр Норалиев(64кг), Фазлиддин Мелибоев(69 кг), Одилжон Аслонов (75кг)Сардор Ёрмуҳаммедов(91кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Мадиёр Саидраҳимов кумуш, Улуғбек Мубинов эса бронза медаль билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз,"А" синфига мансуб бўлган турнирда дунёнинг 24 давлатидан келган 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари ўзаро рақобатлашди. Унда қитъамиздан фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этди.

Sports.uz