Боксчиларимиз “India Open” халқаро турнирини муваффақиятли бошлади

  • 29 январь, 2018, 12:24
  • 0
  • Бокс

Аввла хабар берганимиздек, Ҳиндистонда бокс бўйича “India Open” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг етакчи терма жамоалари ташриф буюрган мазкур мусобақанинг илк даврасида боксчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Биринчи даврада вазни +91 кг бўлган Баҳодир Жалолов ҳиндистонлик Кумар Парвинни мағлубиятга учратди. Истеъдодли боксчимиз  Абдулхай Шораҳматов 56 кг вазн тоифасида индонезиялик Сунан Агунг Аморагам устидан зафар қучган бўлса, 69 кгда Бобоусмон Ботуров Сейшел оролларидан келган Барнслей Шаин Бонифацени таслим қилди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!