Боксчиларимиз Осиё чемпионатидан ёруғ юз билан қайтишди (фото)

  • 30 апрель, 2018, 02:35
  • 0
  • Бокс

  Аввал хабар берганимиздек, Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Рингга кўтарилган ёшларимиз  1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, бугун она Ватанимизга қайтиб келди.

 Осиё чемпионати иштирокчилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, бокс федерацияси мутахассислари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда бокс ихлосмандлари ҳозир бўлдилар.

 Осиё чемпионатида спортчиларимиздан Жаҳонгир Раҳмонов (69 кг.), Наво Тамазов (75 кг.) ва Маҳлиё Раҳимова (60 кг.) бронза медалларни қўлга киритган бўлса, Самандар Холмуродов (52 кг.), Темур Мержанов (81 кг.), Жавоҳир Тоғаймуродов (-91 кг.) ва Жамшидбек Маҳмадалиев (-91 кг.) кумуш медалга сазовор бўлди.

 Терма жамоамизга ягона олтин медални Абдумалик Халоков 56 кг. вазн тоифасида келтирди.

"Осиё чемпионатида барча жанглар кескин ва муросасиз бўлди. Бироқ биз ушбу беллашувларда мардонавор харакат қилдик. Мусобақада олтин медални қўлга киритганимдан ва халқимиз ишончини оқлаганимдан хурсандман. Бу ғалабаларга эришишимизда юртимизда биз ёшларни спорт билан шуғулланишимиз учун яратиб берилаётган шарт-шароитларнинг ўрни беқиёс", - дейди Абдумалик Халовок.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!