Боксчиларимиз Қозоғистонда шоҳсупага кўтарилди

  • 21 апрель, 2018, 10:52
  • 0
  • Бокс

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси тўртта медални қўлга киритди.

Мусобақанинг 75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шоҳрухбек Рустамов барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Умидли боксчиларимиздан вазни 52 кг бўлган Худойназар Файзов ва 60 кг вазн тоифасидаги Шукрилло Воҳидов кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Аброр Қодиров 56 кг вазн тоифасида турнирнинг бронза медали билан тақдирланди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!