Боксчиларимизнинг ярим финалдаги рақиблари билан танишинг

  • 31 январь, 2018, 10:38
  • 0
  • Бокс

Ҳиндистонда давом этаётган бокс бўйича “Indian Open” турнирининг чорак финал жангларидан сўнг 7 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кеча мазкур босқич доирасида 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилишди. Кундузги жанглардан сўнг икки нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, кечки беллашувларда ҳам боксчиларимиз зафарли юришларини давом эттиришди.

Дастлаб, 52 кг вазн тоифасида Худойназар Файзов мезбонлар вакили Мавиа Лалдинни мағлуб этган бўлса, 64 кг.да Иқболжон Холдоров яна бир ҳиндистонлик боксчи Ашишдан устун келди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган қарама-қаршиликда Бобо-Усмон Ботуров (69 кг) эса непаллик Гала Биншу Прасад мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шунингдек, истеъдодли боксчимиз Исроил Мадримов (75 кг) ҳам ярим финалда иштирокини давом эттиради.

Ярим финал жанглари бугун бўлиб ўтади. Ушбу босқичда боксчиларимизнинг рақиблари билан танишинг.

52 кг: Худойназар Файзов (Ўзбекистон) – Марвин Табамо (Филиппин)

56 кг: Абдулҳай Шораҳматов (Ўзбекистон) – Эташ Хан (Ҳиндистон)

64 кг: Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) – Дираж (Ҳиндистон)

69 кг: Бобо-Усмон Ботуров (Ўзбекистон) – Дурёдхон Синх (Ҳиндистон)

75 кг: Исроил Мадримов (Ўзбекистон) – Жангра Мандип (Ҳиндистон)

-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Сумит Сангван (Ҳиндистон)

+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Йоҳанди Ортега (Куба)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!