"Colombia Heroicos" билан бир хил очко жамғариб турган "Uzbek Tigers" кейинги босқичга чиқа оладими?

  • 5 апрель, 2018, 05:10
  • 0
  • Бокс

“Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари VIII мавсум гуруҳ босқичини Америка минтақаси жамоалари - “Cuba Domadores”, “Colombia Heroicos” ва “Caciques Venesuela” билан куч синашмоқда.

Жамоамиз гуруҳдаги 5-6-тур учрашувларини Термиз шаҳрида Венесуэланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказади. Ҳар икки учрашувнинг бу ерда ўтказилишига сабаб Венесуэладаги нотинч вазиятдир.

Унга кўра, 6-7 апрел кунлари С1 ва С2 жамоалари боксчилари рингга чиқади ва мухлислар жами 10 та жанг гувоҳи бўлишади. Жангларга “Алпомиш” спорт саройи мезбонлик қилади.

> Якуний таркиблар билан танишинг

Айни дамда "Uzbek Tigers" ва "Colombia Heroicos" (бу жамоа ҳисобида 1 учрашув қолган – SPORTS.uz) жамоалари бир хил - 7 очкодан тўплаган, бироқ колумбиялик боксчиларининг мағлубиятлари сони биттага кўп бўлганлиги сабабли бир поғона пастда бормоқда. Бундан ташқари улар битта учрашув кўп ўтказган. Шунингдек, колумбияликлар сўнгги 6-турни 13 апрел куни ўз майдонида гуруҳ пешқадами "Cuba Domadores"га қарши ўтказади.

"Uzbek Tigers"нинг бўлажак рақиби “Caciques Venesuela” эса 5 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

Турнир жадвали билан танишинг:

“А” гуруҳи

Жамоалар

Очко

Жанглар

Ғалаба

Мағлубият

Дуранг

1. CUBA DOMADORES (Куба)

9

5

4

1

0

2. UZBEK TIGERS (Ўзбекистон)

7

4

2

2

0

3. COLOMBIA HEROICOS (колумбия)

7

5

2

3

0

4. CACIQUES VENEZUELA (Венесуэла)

5

4

1

3

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!