Деонтей Уайлдер рақибини илк раундда қулатди

  • 5 ноябрь, 2017, 15:35
  • 0
  • Бокс

Нью-Йорк шаҳрида WBC йўналиши бўйича чемпионлик жанги ўтказилди. Ўта оғир вазн тоифасида ўтган мазкур баҳсда Деонтей Уайлдер собиқ чемпион Бермейн Стиверн куч синашди.

Жанг бошланиши билан Деонтей рақибига шиддатли ҳужум уюштирди. Бермейн эса зарбалардан ҳимояланаётган бир вақтда рақибининг кучли зарбасини ўтказиб юборди ва нокаутга учради.

Уайлдер учун мазкур ғалаба фаолияти давомидаги 39чиси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг икки боксчи ўртасидаги реваншдир. Улар 2015 йилда беллашган бўлиб, унда Деонтей Уайлдер очколар ҳисобига ғалаба қозонган эди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!