1757

Аввал, “Uzbek Tigers” жамоасининг собиқ аъзоси Элнур Абдураимов профессионал боксда фаолиятини бошлаш учун Американинг Майами шаҳрига жўнаб кетгани ва у ерда мураббий Педро Диаз билан “Fight Promotion” клубида машғулотларда иштирок этаётгани ҳақида  хабар берган эдик.

Элнурнинг Sports.uz интернет порталига берган хабарига кўра у ўзининг илк жангини 20 апрель куни Лас Вегасда ўтказади. Бироқ ҳозирги кунда боксчимизга ким рақиб бўлиши аниқ эмас.

Шунингдек, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиб ва совриндори, хатор халқаро турнирлар ғолиби, кўп карра мамлакатимиз чемпиони Элнур Абдураимов профессионал жангларда “NUR” тахаллуси остида иштирок этади.

photo_2018-03-20_11-33-57

photo_2018-03-20_11-34-01

– Мен професионал боксда илк жанггимга мураббийим Педро Диаз қўл остида тайёргарлик кўрмоқдаман. Худо хоҳласа 20 апрель куни Лас Вегасдаги бокс кечасида рингга кўтарилиб, мухлисларимни ва халқимизни ишончини оқлайман. Тахаллусим ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсам, “NUR” энди мен профессионал боксда ёрқин нур каби порламоқчиман. Шу сабабли ҳам мен ушбу тахаллусни танладим – дейди Элнур Sports.uz га берган интервьюсида.

photo_2018-03-20_11-33-41

photo_2018-03-20_11-33-49

photo_2018-03-20_11-33-52

photo_2018-03-20_11-23-45

Sports.uz 2018