Енгилмас Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев жорий йилда WBA чемпионлик камарини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Эргашев ўзининг навбатдаги жангини 19 август куни Москвада ўтказади  ва айни дамда метин ҳимоя ва тезкор ҳамда кучли зарбага эга бўлган боксчимиз бироз ҳордиқ чиқарганидан сўнг, яна машғулотларга киришган.

Шоҳжаҳоннинг бўлажак рақиби ҳозирча маълум эмас. Бу борадаги хабарни яқин кунлар ичида сайтимиз орқали билиб оласиз.

Манба: Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!