Эртага Филиппинда икки профессионал боксчимиз рингга кўтарилади

Эртага, 29 июль куни Филиппинда профессионал боксчилар ўртасида бокс кечаси ўтказилади. Унда мамлакатимиз шарафини Улуғбек Собиров ва Жасур Аҳмаджонов (5-0-0) ҳимоя қилади.

Профессионал боксда бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган Улуғбек Собиров мезбон боксчи Деннис Падуага (11-14-2) қарши рингга кўтарилади.

Шунингдек, яна бир боксчимиз Жасур Аҳмаджонов эса филиппинлик Родел Венчеслао (12-16-1) билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!