Эртага Шоҳжаҳон Эргашев юртимизга қайтиб келади

Яқинда профессионал боксдаги 12-жангида зафар қучган енгилмас Шоҳжаҳон Эргашев(12-0-0 Ко11) юртимизга қайтиб келмоқда.

Шоҳжаҳоннинг Sports.uz  интернет порталига берга хабарига кўра, У 30 май куни АҚШдан Москвага қараб йўл олган ва у ердан Тошкентга келади.

"Мен Ватаним томон йўл олмоқдаман. Насиб қилса эртага, 3 май куни Ўзбекистонимизга қайтиб келаман. Жаннат макон юртимизни, ота-онам ва яқинларим ҳамда мухлисларимни соғиндим. Уларнинг дуолари билан сўнгги жангимда ҳам ғалаба қозондим", - дейди Шоҳжаҳон Эргашев.

Енгилмас боксчимизнинг кутиб олиш маросими эртага 3 май куни соат 16:45да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ўтказилади. Ушбу маросимга барча ОАВ ҳодимларини таклиф қиламиз.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!