Етти нафар боксчимиз Франциядаги турнирда финалга чиқди

  • 14 апрель, 2018, 20:14
  • 0
  • Бокс

Францияда бокс бўйича ўтказилаётган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Дунёнинг 24 давлатидан келган 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари баҳслашаётган мусобақада мамлакатимиз шарафини Абдулхай Шорахматов (56 кг), Шукур Раҳимов (60кг), Алиёр Норалиев(64кг), Фазлиддин Мелибоев(69 кг), Одилжон Аслонов (75кг), Мадиёр Саидраҳимов (81кг), Сардор Ёрмуҳаммедов(91кг), Улуғбек Мубинов (+91 кг) ҳимоя қилмоқда.

Кескин ва муросасиз ўтаётган беллашувларда боксчиларимизнинг етти нафари финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, фақатгина Улуғбек Мубинов ўз вазн тоифасида ярим финал босқичидан ўта олмади.

"А" синфига мансуб бўлган турнирда бугун финал учрашувлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъасидан мазкур мусобақада фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этмоқда.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!