Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги рақибини қулатди

3153

Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги рақибини қулатди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги "Madison Square Garden" аренасида ҳаюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров(4-0-0 Kos 2) профессионал боксдаги навбатдаги жангида ғалаба қозонди.

Фазлиддин Ғоибназаров мазкур жангда мексикалик Хесус Сильвейрага (8-6-2) қарши рингга кўтарилди. Кескин ва муросасиз жангда боксчимиз рақибини 4-раундда техник нокаутга учратди.

Шу тариқа тажрибали боксчимиз профессионал боксдаги фаолиятида 4-жангини ҳам ғалаба билан якунлади.

Sports.uz