1066

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг навбатдаги жангини Нью Орланс шаҳридаги “Lakefront Arena”да ўтказади. Жанг 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур жангда ҳамюртимизга америкалик енгилмас боксчи Кевин Жонсон рақиблик қилади. Бу боксчи профессионал рингда шу вақтга қадар 5 жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган. Тўрттасида нокаут қайд этган.

Фазлиддин сўнгги марта рингга ўтган йилнинг декабрь ойида мексикалик Хесус Силвиера билан куч синашиб, 4-раундда техник нокаутга учратган эди.

Sports.uz 2018