Геннадий Головкинга рақиб топилмаяпти

400

Геннадий Головкинга рақиб топилмаяпти

Ўрта вазн тоифасининг WBC, WBA Super, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби Геннадий Головкин 5 май куни АҚШда ўтказилиши режалаштирилган жангга рақиб топа олмаяпти ва шу сабаб мазкур тўқнашув бекор қилиниши мумкин, дея хабар беради Boxingscene нашри.

Аввалига қозоғистонлик боксчи ушбу қарама-қаршиликда Сауль Альварес билан учрашиши керак эди. Бироқ мексикалик боксчининг организмида тақиқланган модда (допинг) топилгани учун у четлатилди.

Бундан ташқари жанг Лас-Вегасдан Карсон шаҳрига кўчирилди, аммо ташкилотчилар Головкинга рақиб топа олганича йўқ. Бу борадаги якуний қарор тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.