403

Мексикалик боксчи Сауль Альвареснинг менежери Оскар де ла Хойя қозоғистонлик Геннадий Головкин билан реванш жангни ўтказишга тайёр эканликларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, жанг 2019 йилнинг май ойида бўлиб ўтиши мумкин.

Агар Головкин ўзига келса, биз реваншни 2019 йилда ўтказамиз, – дея Де Ла Хойянинг сўзларини келтиради ESPN Deportes нашри. – Унга қулай бўлса, май ойи бошида бўлиб ўтади. Головкиннинг беш-олтита жанг ўтказишини ҳам тушуниш керак. Бироқ ўшанда у Альварес билан реванш жангдаги каби маблағ олади.

Sports.uz 2018