Гўзал Исматова финалда!

  • 8 ноябрь, 2017, 00:15
  • 0
  • Бокс

Вьетнамда бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида вазни 81 килограммдан юқори бўлган Гўзал Исматова финал йўлланмасини қўлга киритди.

Чемпионатнинг ярим финалида умидли боксчимиз Гўзал Исматова ҳиндистонлик Сима Пунияга қарши жанг ўтказди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган учрашувда Гўзал рақибини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, боксчиларимиздан Ёдгорой Мирзаева ҳамда Эъзозахон Мелиева ўз вазн тоифалирда ярим финалга қадар ўтган баҳсларда барча рақибларини енгиб, бронза медалга сазовор бўлди.

Sports.uz

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!