Ҳамюртимиз Жасурбек Латипов чемпионатни ғалаба билан бошлади.

  • 30 апрель, 2017, 19:57
  • 0
  • Бокс

Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб старт олган Бокс бўйича Осиё чемпионатининг дастлабки 14 жанги ортда қолди. 49, 56, 64 ҳамда 75 килограмм вазн тоифасида 28 нафар боксчи рингга кўтарилди. 21 мамлакат вакиллари ўз иштирокини аллақачон бошлаб бўлган бўлса, яна 7 мамлакат вакиллари бугун соат 19.00 дан бошлаб кетма-кет равишда мусобақадаги дастлабки жангларини ўтказади.

Мавқейи жиҳатидан энг олий ўринда турувчи ушбу чемпионатнинг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоасидан фақатгина Жасурбек Латипов ринга чиқди.

Ҳамюртимиз устунлиги остида ўтган баҳсда, Жасурбек Латипов рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чемпионатни ғалаба билан бошлади.

SPORTS.uz Ахборот Портали ушбу жангларнинг натижаларини онлайн тарзда сиз азиз ўқувчиларга тақдим этади.

19:30 (GMT+5) | Day 1

Preliminaries Men's Fly (52kg)

RED ASIF Syed M (Pakistan)

BLUE LATIPOV Jasurbek (Uzbekistan) - WINNER

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!