Ҳасанбойнинг рақиби зарбаларга дош беролмади (видео)

  • 5 апрель, 2017, 21:53
  • 0
  • Бокс
 

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида юқори нуфузли мусобақа - бокс бўйича "Қирол кубоги-2017" халқаро турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси боксчиларининг барчаси ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

Бугун ўтказилган жангларда барчанинг эътибори Олимпия ўйинлари чемпиони, Вэл Баркер Кубоги соҳиби ва 2016 йилнинг дунёдаги энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўсматовнинг учрашувига қаратилди.

49 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Ҳасанбойнинг рақиби - филиппинлик Палам Карло ҳамюртимизнинг зарбаларидан қочиб қутила олмади ва ўзбек боксчиси катта устунлик билан ғалабага эришди.

Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳам жорий мавсумдаги дастлабки учрашувида Хитой Тайпейи вакили Као Шин Йен устидан зафар қучди.

Олимпия ўйинлари совриндори Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Жеймс Палистени, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Элнур Абдураимов туркманистонлик Зуфар Сапарбоевни мағлубиятга учратди.

Тезкор зарбага эга бўлган икки боксчимиз - Исроил Мадримов Хитой Тайпейи боксчиси Кан Чиа Вейни, Шаҳрам Ғиёсов ҳиндистонлик Манож Кумарни доғда қолдирди.

Ўзбекистон терма жамоасининг энг тажрибали боксчиси - жаҳон чемпионатлари совриндори Жасурбек Латипов таиландлик Критипак Дуангнутга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Мусобақага оид энг сўнгги хабар ва янгиликларни SPORTS.uz ахборот портали орқали кузатиб боринг!

 

 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!