Икки нафар боксчимиз "Президент кубоги"ни ғалаба билан бошлади

CHERY AUTO

Кеча Астана шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон Республикаси президенти соврини учун VI халқаро турнири старт олди.

Tecno

Мазкур турнирда 15 та давлат - Беларусь, Ҳиндистон, Япония, Қирғизистон, Мўғилистон, Хитой, Филиппин, Россия, Швеция, Тожикистон, Таиланд, Туркия, АҚШ, Ўзбекистон ва Қозоғистондан жами 162 нафар боксчи иштирок этмоқда. Шулардан 124 нафари эркаклар ва 38 хотин-қизлар. Эркаклар 10 вазн тоифасида беллашаётган бўлса, аёллар тўрт вазн -51кг, -57 кг, -60 кг ва -75 кг вазнда ғолиблик учун курашмоқда.

Мусобақанинг илк кунги беллашувларида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилди.

64 кг вазн тоифасида Алиёр Норалиев тожикистонлик Оятулло Якубовни 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 69 кг вазнда Маҳмуд Гаипов ҳиндистонлик Динешдан шу ҳисобда устун келди ва кейинги босқичга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!