Жаҳонгир Раҳмонов навбатдаги босқичга чиқди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида бошланган 2000-2001 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи кунги баҳслар давом этмоқда.
69 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Раҳмонов хитойлик Тонг Ганг билан рақобатлашди.
Мазкур беллашувда Жаҳонгир рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб қилди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар