Жамшидбек Нажмиддинов профессионал боксдаги 17-ғалабасини кўлга киритди

  • 28 январь, 2018, 20:07
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, бугун пойтахтимиз Тошкентда профессионал бокс жанг кечаси бўлиб ўтмоқда.

Таэквондо WTF федерацияси аренасида бўлиб ўтган кечанинг марказий баҳсида 69,8 кг вазн тоифасида Жамшидбек Нажмиддинов (16-1-0, КО 10) фарғоналик Шерхон Машрабжонов (4-1-0)га қарши баҳс юритди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган жангда Нажмиддинов техник нокаут билан ғалаба қозонди. Аниқроғи жангнинг 1-раунди кетаётган бир пайтда рақиб жангни давом эттиришдан бош тортди.

Бу унинг профи боксдаги 17-ғалабаси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!