Жошуа Уайлдерга жанг учун 8,8 млн фунт таклиф қилди

432

Жошуа Уайлдерга жанг учун 8,8 млн фунт таклиф қилди

Супер оғир вазн тофиасининг WBA (Super), WBO, IBO ва IBF камарлари соҳиби Энтони Жошуа WBC чемпиони Деонтей Уайлдерга қилмоқчилигини билдирди. Унга кўра, британиялик боксчи камарларни бирлаштирувчи жанг учун америкалик чемпионга 8,8 миллион фунт таклиф қилган. Уайлдер вакиллари эса яқин вақт ичида буни кўриб чиқиб, жавоб беришларини маълум қилган.

Бу таклиф "ол ёки жўна" дегани, – дейди Уайлдернинг менежери Шелли Финкель The Telegraph нашрига. – Яқин вақт ичида бунга муносиб таклифимиз билан жавоб қайтарамиз. Агар Жошуанинг қарори жиддий бўлса, чақирувни қабул қилади. Деонтей ҳам урушишни жуда истамоқда. Бу Жошуа биланми ёки бошқаси бўладими фарқи йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки боксчи ҳам профессионал рингдаги барча жангларини ғалаба билан якунлаган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.