Ковалев августда Альваресга қарши рингга чиқади

383

Ковалев августда Альваресга қарши рингга чиқади

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) талқини бўйича 79,38 кг.да жаҳон чемпиони россиялик Сергей Ковалев 4 август куни Нью-Жерсисида навбатдаги жангини ўтказади.

Мазкур тўқнашувда унга колумбиялик Элейдер Альварес рақиблик қилади, дея хабар бермоқда Main Events промоутерлик компаниясига таяниб ТАСС нашри.

Ковалев 4 август куни Нью-Жерсида Альваресга қарши жанг ўтказади, – дея ёзади матбуот хизмати.

Россиялик боксчи олдинги жангини март ойида ўтказиб, ҳамюрти Игорь Михалкинни 8-раундда техник нокаутга учратган. Унинг ҳисобида жами 32 ғалаба (28 нокаут), 2 мағлубият ва 1 дуранг мавжуд бўлса, 34 ёшли Альварес 23 жанг 23 ғалаба (11 нокаут) қайд этган.