Ломаченко қишда Пакьяо билан жанг қилиши мумкин

371

Ломаченко қишда Пакьяо билан жанг қилиши мумкин

Икки вазн тоифаси бўйича жаҳон чемпиони Василий Ломаченконинг (10−1, 8 КО) промоутери Боб Арум сўзларига кўра, украиналик боксчи бир нечта қизиқарли жанглар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда vringe.com нашри хабар берган.

Енгил вазнда таниқли рақиблар кўп. Бу ерда кўп карра жаҳон чемпионларини учратиш ҳам мумкин. Булар Рэй Бельтран ва Майки Гарсиа. Ломаченко учун яна кўплаб вариантлар бор. У вазннини кўтариб, Мэнни Пакьяо билан қишда жанг қилиши мумкин. Кўрамиз воқеалар ривожини, – дейди Арум.

Эслатиб ўтамиз, 13 май куни тонгда Ломаченко енгил вазнда WBA жаҳон чемпиони Хорхе Линарес билан куч синашади.