Мадримов ўз одатига содиқ қолди (видео)

  • 12 ноябрь, 2017, 21:51
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича Губернатор кубоги мусобақасининг 75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов мусобақа ғолиблигини қўлга киритгани  ҳақида хабар берган эдик.

Мусобақанинг энг ёрқин боксчиларидан бири сифатида эътироф этилган Исроил Мадримов россиялик Игор Иванченкони катта устунлик билан мағлуб этди. Бундан ташқари Исроил мусобақанинг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди.

Қолаверса, боксчимиз ўз одатига содиқ қолган ҳолда ғалабасини сальто отиш билан нишонлади. Қуйида бу ҳолат акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!