Майк Тайсон ёш боксчиларни кузатиб бормоқда

  • 29 ноябрь, 2017, 16:32
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасининг собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони америкалик Майк Тайсон Москвада ўтган форумда ёш боксчилар билан ишлашни мақсад қилганини таъкидлаб ўтди.

Тайсон профессиональ рингда 58 жанг ўтказиб, 50 ғалаба (44 нокаут) қайд этган. У оғир вазнда WBC, WBA, IBF ва The Ring чемпионлик камарларига эгалик қилган. 2005 йилда боксчи фаолиятини якунлаган.

Мен кузатиб келаётган бир нечта ёш боксчилар бор, – дея Тайсоннинг сўзларини келтиради ТАСС нашри. – Уларнинг ҳаммаси АҚШда. Мен мураббийим Кас Д’Аматодек бўла олмайман, аммо улар учун аниқ нимадир қилиб бераман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!