Мэйвезер: Муҳаммад Али ҳақиқий афсона, мен эса энг зўр боксчиман

  • 23 январь, 2017, 10:09
  • 0
  • Бокс
 

Профессионал боксчилик фаолиятини мағлубиятсиз 49 та ғалаба билан якунлаган Флойд Мэйвезер журналистларга берган интервьюсида ўзини энг зўр боксчи эканини алоҳида таъкидлади.

- Аввало, энг зўр боксчи деган номни беришда нималарга эътибор қаратиш лозимлигини билиб аниқлаштири олиш керак,, - деди Флойд Мэйвезер. - Агар инсон ҳуқуқлари учун курашгани нуқтаи назаридан олиб қараса, Муҳаммад Али тенгсиз. Агар у шу ишни қилмаганида мен бугунги даражамга етолмасдим. Бироқ, боксдаги натижалар бўйича мен ундан зўрман.

Флойд Мэйвезер гапларини қўйидагича исботлашга уринди.

- Муҳаммад Али чемпионлик камарини атиги еттита жанг ўтказган боксчига бой берган, - деди Флойд Мэйвезер.- Мен эса 49 та жангнинг барчасида ғолиб чиқдим. Бирорта боксчи менга тайинли зарба беролмади. Муҳаммад Али сингари ринг четига туриб олиб зарба кўтариш қобилиятини намойиш этишдан фойда йўқ. Мен яратган усул энг кам миқдорда зарба еб, рақибга кўп зарба беришдан иборат. Қолаверса, мен боксда зарар кўрмай ва лат емай ўта катта пул топдим.

Шунингдек, америкалик боксчи фаолиятидаги энг муҳим жанг қайси эканини ҳам айтди.

- Мен учун 48-жангим энг юқори чўққи ҳисобланади, - дейди Флойд Мэйвезер. - Мэнни Пакьяога қарши ўтказилган ушбу баҳс олдидан ҳамма мени ундан қочиб юришда, қўрқоқлик қилишда айблади. Аҳмоққа чиқаришди. Мен эса рингда уни мағлубиятга учратдим. Бир неча дақиқада 300 миллион доллар ишладим. Мен ўта ақлли бизнесменман. Шундай бўлса-да, мен Муҳаммад Алини ҳурмат қиламан. У бокс афсонаси, бироқ барибир мен ундан зўрман.

Бугунги кунда Флойддан енгилган бир неча боксчилар уни реванш жангига чақирмоқда. Бироқ Флойд Мэйвезер рингга қайтмоқчи эмас.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!