Мигель Котто сўнгги жангини чемпионга қарши ўтказиши мумкин
Иккинчи ярим ўрта вазн тоифасининг IBF чемпионлик камари соҳиби Келл Брук шу йил охирида рингга чиқишни истамоқда.
Боксчининг промоутери Эдди Хирн сўзларига кўра, у мазкур жангда биринчи ўрта вазнда WBO камари соҳиби ҳамда жорий йилда фаолиятидаги сўнгги жангини ўтказишни истаётган Мигель Коттога қарши рингга чиқиши мумкин.
– У машғулотларни бошлаб юборди. Ўйлайманки, у ҳозир ўзининг спорт формасини тиклаш учун қайтди. Энди биз ноябрь ёки декабрь ойи бошларига жанг ташкил қилишни режалаштиряпмиз, – дейди Хирн.
Фикрлар