Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов 10 март куни профессионал рингда дебют қилади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers” жамоаси собиқ аъзоси Муроджон Ахмадалиев ҳаваскорлар боксини тарк этиб, профессионал рингда фаолиятини бошлашга қарор қилганидан хабарингиз бор.

Шу мақсадда у 2016 йилги Олимпия ўйинлари совриндори бўлган боксчимиз шу мақсадда океанортига – Нью-Йоркка (АҚШ) йўл олган эди.

Боксчимиз профессионал рингдаги илк жангини 10 март куни Нью-Йоркдаги “Kings Theater” аренасида ўтказади. Бунда унга аргентиналик Давид Паз (4-4-1) рақиблик қилади.

Бундан аввал у Андрей Рябинский раҳбарлик қилаётган “Мир бокса”  промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.

Шу куни Олимпиада-2016 кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўзининг профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Ҳозирча унинг рақиби маълум эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!