Муроджон Аҳмадалиевни табриклаймиз

  • 2 ноябрь, 2017, 11:26
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муроджон Аҳмадалиев бугун ўзининг 23 ёшини қарши олмоқда.

Бу боксчимиз кўплаб йирик мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. У бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, 2015 йилги Осиё чемпионатида кумуш, анъанавий “Странжа” ва Сидней Жексон кубокларида олтин ва яна кўплаб мусобақаларда шоҳсупанинг юқорисидан ўрин эгаллаган.

Энг йирик натижаси эса ўтган йили Рио Олимпиадасида 56 кг вазн тоифасида ярим финалгача етиб борди ва тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида бронза медалини қўлга киритди.

У шунингдек, Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB)да “Uzbek Tigers” жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилиб келмоқда.

Боксчимизни туғилган куни билан муборакбод этамиз ва кейинги фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!