Нодир Мирзаҳмедов Россияда ярим финалга чиқди

Россияда бокс бўйича ўтказилаётган халқаро турнирда мамлакатимиз шарафини Нодир Мирзаҳмедов муносиб ҳимоя қилмоқда.

Нодир мусобақанинг дастлабки даврасида  россиялик Агсен Халиловни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалда ҳиндистонлик Шиям Кумар Какарага қарши рингга кўтарилди. Ушбу жангда боксчимизнинг рақиби беллашувга тайёр эмаслиги боис жанг ўтказмади.

Шу тариқа ярим финалга йўл олган Нодир Мирзаҳмедов финал йўлланамасиини қўлга киритиш учун қозоғистонлик Аскар Кайсарга қарши баҳслашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!