Олим Назаров қирғизистонлик боксчининг додини берди

  • 28 январь, 2018, 21:01
  • 0
  • Бокс

Бугун Тошкентда профессионал боск кечаси бўлиб ўтмоқда. Бу кечада 17 та жанг бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, жумладан, ҳамюртимиз Олим Назаров қирғизистонлик Бекзат Ирисов (4-0-0)га қарши жанг олиб борди.

Ушбу ўйинда ҳамюртимиз ғалабага эришди. Аниқроғи рақиб 3-раундда жангни давом эттиришдан бош тортди. Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба Назаровнинг профессионал боксдаги 18-ғалабаси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал яна бир ҳамюртимиз Жамшидбек Нажмиддинов 17-ғалабасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!