Ўзбек боксчилари медаллар шодасини қўлга киритди

  • 7 февраль, 2017, 14:48
  • 0
  • Бокс

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари саккизта медални қўлга киритди.

Ўнта вазн тоифасида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон боксчилари муваффақиятли иштирок этди. айниқса, вазни 75 килограмм боксчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган Козимбек Мардоновнинг жанглари мухлису мутахассисларга манзур бўлди. Истеъдодли боксчимиз қозоғистонлик Темирлан Раимқулов, хитойлик Молла Туохетикионг, қирғизистонлик Азамат Канибек ўғлини мағлуб этиб финалга чиқди.

Олтин медаль учун баҳсда Козимбек мезбонлар вакили Илёс Акматалиев устидан зафар қучди.

Оғир вазн - 91 килограммда рингга чиққан Сардор Ёрмуҳамедов турнир давобида барча рақиблари - қирғизистонлик Жаксилик Кузалиев, хитойлик Чен Юнфа ва мезбонларнинг яна бир вакили Сергей Паренкони енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Мусобақа финалида иштирок этган Рустамжон Исмоилов кумуш, ярим финалгача етиб борган Нодир Мирзаҳмедов, Улуғбек Комилов, Алиёр Норалиев, Одил Арслонов, Ҳасанхон Баратов бронза медалга эга бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!