Ўзбек боксчиси биринчи жангида тажрибали рақибни таслим қилди

 

 

Туркиянинг Истанбул шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Мусобақада дастуридан жой олган жанглардан бирида ўзбекистонлик боксчи Машҳурбек Қамбаров профессионал рингдаги дастлабки ғалабасини нишонлади.

Ҳамюртимизнинг илк жангидаги рақиби - анча кучли ва тажрибали боксчи эди. Грузиялик Георгий Кердикошвили профессионал рингда жами 23 та ўтказиб бой тажриба тўплаган. Бироқ, Георгийга тажрибаси ердам бермади.

Тўрт раунд давом этган рейтинг жанги тўлиқ Машҳурбекнинг устунлигида ўтди. Ҳакамлар бир овоздан ўзбек боксчисининг ғалабасини эълон қилди.

Профессионал боксдаги фаолиятини муваффақиятли бошлаган Машҳурбек Қамбаров тез орада иккинчи жангга ўтказишни тайёргарлик кўрмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!