Пакьяо Мейвезер билан реванш жанг ўтказмоқчи

520

Пакьяо Мейвезер билан реванш жанг ўтказмоқчи

Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо бокс бўйича беш вазн тоифасининг 12 карра чемпиони Флойд Мейвезер билан реванш жанггини ўтказиш истаги борлигини маълум қилган.

Флойднинг боксдаги фаолиятини янгилашига жуда умид қилмоқдаман, чунки мен у билан реванш жанг ўтказмоқчиман, аммо Лукас Матиссега қарши жанг бўлмасидан олдинга югуриб кетишни истамайман, – дейди Пакьяо WBN нашрига.