Пакьяо Мейвезерни баскетбол ўйнашга таклиф қилди

365

Пакьяо Мейвезерни баскетбол ўйнашга таклиф қилди

Спортчилик фаолиятини якунлаган бокс бўйича беш вазн тоифасининг 12 карра жаҳон чемпиони кичик Флойд Мейвезерни саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо баскетбол ўйнашга таклиф қилди.

Мен Флойдга қўнғироқ қилиб, Филиппинга саёҳат қилишга ва ҳордиқ чиқаришга чақирдим. Шу билан бирга баскетбол ўйнашни ҳам таклиф қилдим, агар у буни хоҳласа, – дейди Пакьяо Unang Balita нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Филиппинга келгунча Мейвезер Сингапур, Индонезия ва Таиланд давлатларида ҳам бўлди.