Поветкиннинг мураббийи: Жошуа жуда кучли жангчи, аммо ...

433

Поветкиннинг мураббийи: Жошуа жуда кучли жангчи, аммо ...

Таниқли боксчи Александр Поветкиннинг бош мураббийи Иван Кирпа WBA, IBF, WBO ва IBO чемпиони Энтони Жошуа ҳамда унинг тарбияланувчиси қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Биз чемпионлик жангини кутиб қоламиз. Тан олиш лозим Жошуа жуда кучли жангчи, аммо иложи йўқ нарсани ўзи йўқ!

Биз бу жангга жиддий йондашишимиз даркор, жисмонан ва психологик жиҳатдан тўғри тайёргарликни нафақат Александр билан, балки бутун жамоа билан ўтқазишимиз керак.Поветкин ажойиб боксчи, унинг ортида жуда катта тажриба бор, шу боис унинг қўлидан ҳамма нарса келади, - деди Кирпа.

Маълумот учун, Энтони WBC чемпиони Деонтей Уайлдерга қарши рингга кўтарилишни режалаштираётганди, аммо Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) британиялик жангчига Поветкинга қарши жангда ўз титулини ҳимоя қилишни талаб қилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.