Профессионал боксчиларимиз навбатдаги жангларга қизғин тайёргарлик кўришмоқда (фото)

  • 10 апрель, 2018, 17:23
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, бир қатор профессионал боксчиларимиз Россиянинг нуфузли промоушени RMKA билан шартнома имзолаган эди.

Ҳозирги кунга келиб, ушбу боксчиларимиз орасида Равшан Умурзоқов, Мирзоҳид Абдуллаев ғалабали одимларини давом эттираётган бўлсалар, яна бир неча нафар боксчимиз Россия рингларида илк жангларини ўтказишга ҳозирлик кўришмоқда. Яқин кунларда боксчиларимиз ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказади.

Жумладан, Жалолиддин Ўктамов 18 апрел Равшан Умурзоқов, Сардор Музаффаров 22 апрел, Степан Партнов ва Азамат Эргашев 4 майда ўтказиладиган жангларга тайёргарлик кўришмоқда.

Машғулотларни Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бош директори Набижон Исмонов ва россиялик мураббийлар биргаликда жангларга оптимал ҳолатда етиб боришлари учун ҳаракат қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!