Профессионал боксчимиз узоқ танаффусдан сўнг яна рингга қайтмоқда

1656

Профессионал боксчимиз узоқ танаффусдан сўнг яна рингга қайтмоқда

Ўзбекистонлик боксчи Равшан Ҳудойназаров (17-0-0, КО13) яна профессионал фаолиятини бошлади.

34 ёшли чарм қўлқоп устаси профессионал фаолиятини 2008 йил апрелида бошлаган ва шу вақтга қадар 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган.

У сўнгги марта рингга 2014 йил февралида кўтарилган ва ўша жангда угандалик Мустафа Катендени техник нокаутга учратган. 2011 йили ярим ўрта вазн тоифасида WBA Fedelatin камари учун ўтказилган жаҳон чемпионлиги жангида мексикалик Хосе Луис Крузни (41-9-2, КО33) мағлуб қилган.

Равшан Ҳудойназаров навбатдаги жангини АҚШнинг Шимолий Дакота штатида ўтказади. Унга мазкур жангда мезбон боксчи Роналдо Круз рақиблик қилади.

Ўхшаш хабарлар