Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Дмитрий Михайленко жанги натижаси эълон қилинди

Профессионал бокснинг WBC Silver – кумуш камари соҳиби Қудратилло Абдуқаҳҳоров (11-0-0, 8 КО) айни пайтда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида "Механик" лақабли мезбон боксчи Дмитрий Михайленкога қарши жанг ўтказмоқда.

Ушбу учрашув мезбон боксчининг устунлиги билан бошланган бўлса-да, иккинчи раунддан бошлаб ташаббусни ўз томонига оғирди.

Дастлабки тўрт раундда Қудратилло асосан кучли ва аниқ зарбалар билан рақибига зарба бермоқда. Яхши ҳаракат қилаётган Абдуқаҳҳоров аниқ зарбани кўп бермоқда. Дмитрий эса зарбалар сериясини уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

Бешинчи раунд тенг курашлар остида ўтди. Олтинчи раунд эса Қудратиллонинг кескин зарбаси билан бошланди. Дмитрий ташаббусни ўз томонига оғиришга ҳаракат қилмоқда. Қудратилло эса тезкорлиги ва жеб зарбалари ёрдамида устунликни ушлаб қолишга уринмоқда.  

Еттинчи раунд бошланди. Ҳозирча устунликни ҳеч кимга бериб бўлмайди. Қудратилло ҳаракатларини тезлаштирди. Михайленко кучли зарбаларни ўтказяпти. Ҳакам ўзбек боксчисидан жарима баллини олиб ташлади. Рақибнинг пешонаси ёрилди. 

Саккизинчи раундни ҳамюртимиз кескин ҳужумлар билан бошлади. Жаримадан жаҳли чиққан кўринади. Кетма-кет зарба бермоқда. Қудратилло кўп ва оғир зарба бермоқда. Ҳакам Михайленконинг қонга беланган жароҳатини шифокорга кўрсатмоқда. жанг давом этади. Бу раунд ўзбек боксчиси устунлиги ўтди. Олдинда тўққизинчи раунд.

Икки боксчи ҳам зарбалар сериясини амалга оширмоқда. Қудратиллодан яна бир аниқ зарба. Қудратиллонинг яна бир зарбаси рақибнинг жароҳат олган пешонасига тегди. Бу рандда Михайленко ҳам бир неча аниқ зарба берди. 

Ҳал қилувчи раундлар яқинлашмоқда. 

Ўнинчи раундда Дмитрий Михайленко ҳужумга ўтмоқда. Қудратилло аниқ зарбалар билан ҳимояланмоқда. Қудратиллонинг зарбадари аниқ бўлмоқда. Тактикаси иш беряпти. Бу раундда ҳам ўзбек боксчиси устундай кўринди. Ҳаммаси олдиндаги икки раундда ҳал бўлади. 

11-раунд ҳам боксчимизнинг ҳужуми билан бошланди. У биринчи рақамда ишламоқда. Дмитрий пайт пойлаяпти.  Бир нечта зарба ўтказган рақибнинг жаҳли чиқди.Қудратилло кўп зарба берди ва мустаҳкам ҳимояланди. Олдинда сўнгги раунд. Шарҳловчилар ўн биринчи раунд ҳам ўзбек боксчиси устунлигида ўтганини тан олди. 

Сўнгги раунд бошланди. Қудратилло жуда эркин ҳаракат қилмоқда. Оёқда зўр ишлаяпти. Рақибнинг кўзини ости ҳам ёрилди. Иккита зарба аниқ бўлди. Жанг якунланди. Натижани кутамиз.

Қудратилло ҳакамларнинг бир овоздаги ғалабасини қабул қилиб олди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!