Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Тваха Кидуку жангидан фотолавҳалар

 Пойтахтимиздаги муҳташам "Ўзбекистон" спорт мажмуида бўлиб ўтаётган бокс кечаси ҳам ниҳоясига етай деб қолди.

  Кечанинг навбатдаги жангида мағлубият нималигини билмай келаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров танзаниялик Тваха Кидуку билан куч синашади. Африкалик боксчи бугунги беллашувга қадар 14 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

  66,6 кг вазнда 8 раунд этиб белгиланган жанг кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Ҳакамлар эса бир овоздан ҳамюртимизни ғолиб деб топишди.

 

 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!