РОЗКда бокс турнири якунланди

  • 4 апрель, 2018, 19:30
  • 0
  • Бокс

Бугун пойтахимиздаги Республика Олимпия заҳиралари коллежида (РОЗК) бокс бўйича навбатдаги турнир ўз якунига етди. Унда Республикамизнинг барча вилоятидан келган етакчи чамқўлқоп усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Асосий таркиб боксчилари рақобатлаша оладиган ёшларни саралаш, уларни йиғинларга жалб қилиш, халқаро мусобақаларда синаб кўриш кўриш мақсадида саралаб олиш учун ўтказилган жорий мусобақада Фарғона вилоятининг 5 боксчиси ўз вазн тоифасида ғолиб бўлиб, умумжамоа ҳисобида водийликлар биринчи ўринни эгаллашди. Ўз вазн тоифасида қуйидаги боксчилар ғалаба қозонди:

  • -49 кг.: Хуршидбек Зайналобидинов (Фарғона);
  • -52 кг.: Худойназар Файзов (Тошкент вилояти);
  • -56 кг.: Ойбек Жўраев (Тошкент вилояти);
  • -60 кг.: Камронбек Эшматов (Андижон);
  • -64 кг.: Саиджамшид Жафаров (Бухоро);
  • -69 кг.: Билолбек Мирзараҳимов (Фарғона);
  • -75 кг.: Фанат Қаҳрамонов (Самарқанд);
  • -81 кг.: Козимбек Мардонов (Фарғона);
  • -91 кг.: Жамшиджон Абдуллаев (Фарғона);
  • +91 кг.: Обиджон Тохиров (Фарғона).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!