686

Ўрта вазн тоифасининг WBC, WBA Super, IBF, IBO камарлари соҳиби Геннадий Головкин Сауль Альварес билан жанги 15 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Чоршанба куни Альвареснинг жамоаси Головкинниг агентига охирги таклиф, мукофот пулининг Сауль фойдасига 57,5-42,5% нисбатдан тақсимлаш борасида музокаралар олиб борган. Геннадий ушбу таклифга ижобий жавоб қайтарган.

Маълумот учун, Головкин Альваресга қарши биринчи маротаба 2017 йилда рингга чиқган, учрашув дуранг натижа билан якунланган

Sports.uz 2018