Равшанбек бир зарбада украинaлик боксчини қулатди

1589

Равшанбек бир зарбада украинaлик боксчини қулатди

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги “Dom Pechati” аренасида  ўтказилган профессионал бокс кечасида Равшанбек Умирзоқов ва украиналик Богдан Земляной ўзаро баҳслашди.

Кескин ва муросасиз бошланган жангда Равшанбек рақибини илк раундда нокаутга учратиб, ўзининг иккинчи ғалабасига эришди.

Шунингдек, яна бир жангда ҳамюртимиз Қобулжон Ҳосилов (0-0-2) мезбон боксчи Владислав Фрезега имкониятни бой бериб қўйди.

Sports.uz