Республика Олимпия заҳиралари коллежида бокс мусобақаси бўлиб ўтмоқда

  • 2 апрель, 2018, 14:15
  • 0
  • Бокс

Терма жамоага мос спортчиларни саралаб олиш, заҳира боксчилар кенгайтириш мақсадида бокс федерацияси навбатдаги мусобақани ташкил қилди. 4 апрелгача кечадиган жорий турнир йил давомида терма жамоа билан бирга ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб, халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларни саралаб беради.

Мусобақада Худойназар Файзов, Профсор Роришма каби тажрибали ёш чармқўлқоп усталаринниг иштирок этаётгани баҳслар на қадар муросасиз кечишидан далолат беради. Бугун ва эртага чорак ҳамда ярим финал баҳслари бўлиб ўтса, 4 апрель куни барча вазн тоифаларида финал жанглари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!